Евроосиё фуқаролик ҳолати актларини рўйхатга олувчилар тармоғи йиғилиши ўтказилди
БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида Улан-Батор шаҳрида Евроосиё фуқаролик ҳолати актларини рўйхатга олувчилар тармоғи йиғилиши ўтказилди.
Евроосиё мамлакатларининг энг яхши амалиётларини ўрганишга қаратилган йиғилишда Адлия вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди ва “Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларининг ривожланиш истиқболлари ва йўналишлари” мавзусида тақдимот ўтказилди.

Улан-Батор шаҳрининг 1-марказий шифохонаси ва “Ургу” туғруқ уйида туғилиш ва ўлимни қайд қилиш жараёнлари ҳамда Монголия давлат рўйхатидан ўтказиш бош бошқармаси, Фуқаролик ҳужжатлари архиви фаолияти билан танишилди.
Евроосиё фуқаролик ҳолати актларини рўйхатга олувчилар тармоғининг аъзо давлатлари билан фуқаролик ҳолати актларини рўйхатдан ўтказиш масалалари ҳамда тармоқнинг келгусидаги режалари муҳокама қилинди.
Олинган билим ва амалий тажрибалар Ўзбекистонда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Н.Абдураимова, ЎзА