Тарихсиз келажак бўлмайди (+видео)
Фарғонада “Ислом Каримов ўқишлари: мИстақиллик йилларида Ўзбекистон маданияти: тарихий мерос ва маданий юксалиш” мавзусида Республика илмий анжумани бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг таниқли олимлари, тарихий жараёнлар гувоҳи бўлган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ҳомийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова иштирок этди.
Йиғилганларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов мурожаат этар экан, давлатимиз раҳбарининг “Тарихсиз келажак бўлмайди” деган ҳикматли сўзларини келтирди. У халқимиз, айниқса, ёшлар учун мустақил Ватанимизнинг яқин тарихи холис ва бор бўй-басти билан намоён этилиши зарурлигини, буни кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
[gallery-31508]
Асосий ялпи ва шуъба йиғилишларида Ўзбекистон тарихи, унинг “юмшоқ куч” сифатидаги тажрибаси ва анъаналари, миллатлараро муносабатлар, дипломатик алоқалар ҳамда маданиятнинг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни каби мавзуларда олим ва мутахассислар маъруза қилдилар.
Илмий анжуман айниқса, ёшларда катта таассурот қолдирди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uj6FlardvQY" title="Tarixsiz kelajak bo`lmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА