Талаба-ёшлар ва ҳарбий хизматчилар “Заковат”да беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан талаба-ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган мусобақа икки босқичда ташкил этилди. Унда иштирокчилар турли йўналишлардаги саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказди.
[gallery-30671]
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, Термиз давлат педагогика институти жамоаси биринчи, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти жамоаси иккинчи, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА