Табиатни ҳимоя қилиш — глобал зарурат
22 май — Халқаро биохилма-хиллик куни
Бугун инсоният яна бир муҳим ҳақиқат қаршисида турибди: биз табиатдан алоҳида яшай олмаймиз. Истеъмолимиздаги сув, озиқ-овқат, дори-дармонлар, биз нафас олаётган ҳаво ва ҳатто эртанги ҳаётимиз ҳам соғлом экотизимларга чамбарчас боғлиқ. Табиатни асраш — инсоният келажагини сақлаб қолиш демак.

Ўтган 2022 йилда дунё давлатлари “Kunmin–Monreal” глобал биоxилма-хиллик дастурини қабул қилиб, табиатни тиклаш йўлида муҳим қадам ташлади. 2030 йилгача деградацияга учраган экотизимларнинг 30 фоизини тиклаш, ер ва сув ҳудудларининг катта қисмини муҳофаза қилиш ҳамда биоxилма-хилликни сақлаш бўйича аниқ мақсадлар белгиланди. Бу — табиатни ҳимоя қилиш энди танлов эмас, балки глобал зарурат эканини англатади.
2026 йилги шиор — “Маҳаллий ҳаракат — глобал таъсир учун”. Чунки катта ўзгаришлар ҳар доим кичик қадамлардан бошланади. Дарахт экиш, сувни тежаш, табиатга бефарқ бўлмаслик ёки экологик маданиятни тарғиб қилиш — буларнинг барчаси сайёрамиз келажаги учун муҳим ҳисса.
Мазкур кампания шошилинч ҳаракат қилиш зарурлигини ҳам таъкидлайди. Чунки Глобал биоxилма-хиллик дастури ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун атиги тўрт йил қолди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА