Табиат нафаси, ранглар жозибаси ва ижод сирлари...1-қисм
“Рассом устахонаси” лойиҳасининг навбатдаги сонида табиатнинг бетакрор нафаси ва гўзаллигини ранглар тилида куйлаган, мўйқалами орқали она замин жозибасини юракларга олиб кира олган моҳир рассом Анвар Бобо билан самимий ва мазмунли ижодий суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида санъаткор ўз ижод олами, табиатга бўлган меҳри, илҳом манбалари ҳамда рассомлик сирлари ҳақида қизиқарли мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
У 2002 йилда “Vatan”, 2004 йилда “Bahor”, 2025 йилда эса “A-Kvant” номли кўргазмалари ўтказилиб, рассомнинг турли даврлардаги ижодий изланишлари намойиш этилди. Анвар Бобоқулов асосан пейзаж, натюрморт ва портрет жанрларида ижод қилади. Унинг ҳар бир асарида табиат гўзаллиги, инсон руҳияти ва миллий қадриятларга бўлган юксак эҳтиром мужассам.
2025 йилда Қозоғистонда ўтказилган нуфузли халқаро “10-Katta Ulus” фестивалида Олтин медаль билан тақдирланган. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Кумуш медали соҳиби.
Рассомнинг асарлари нафақат Ўзбекистон Давлат санъат музейида, балки Жанубий Корея, Франция, Хитой, Қозоғистон, Германия, Италия, Бельгия, АҚШ ва Япониядаги хусусий галереялар ҳамда шахсий коллекцияларда ҳам муносиб ўрин эгаллаган. Бу эса унинг ижоди миллий чегаралардан чиқиб, халқаро санъат майдонида ҳам қадрланаётганининг ёрқин далилидир.
Батафсил видео давомида:
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/UvOyqaREhgc" title="Rassom ustaxonasi: Anvar Bobuqulov 1-qism" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА