Судда “Очиқ эшиклар куни” (+видео)
Урганч давлат университетининг юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида вилоят маъмурий судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида талабалар суд биносида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Жумладан, суд мажлислари зали, фуқароларни қабул қилиш жараёнлари, адвокат ва прокурорлар учун ажратилган хоналар, шунингдек, архив ва девонхона фаолияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир судьялар иштирокида мулоқот тарзида давом этди. Унда судда кўриладиган ишлар тоифаси, суднинг ваколатлари, ишларни кўриш тартиби ҳамда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди. Суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
[gallery-29232]
Тадбир якунида иштирокчиларга суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ҳамда суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pEPSAibsFes" title="Sudda “Ochiq eshiklar kuni”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбири