Спорт таълими: Янги марралар сари унутилмас қадам
Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида мамлакатимиз спорт соҳасининг ёш мутахассислари - магистратура битирувчиларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.
Тадбир устозлар, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонларни бир масканда жамлади.

Маросим давомида соҳа раҳбарлари ва фахрий меҳмонлар битирувчиларни магистратура босқичини муваффақиятли тамомлагани билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги илмий ва профессионал фаолиятига улкан зафарлар тилади.

Бу кун битирувчилар учун шунчаки таълимнинг навбатдаги босқичи якуни эмас, балки йиллар давомида орттирилган билим, илмий изланиш ва машаққатли меҳнатнинг муносиб эътирофи бўлди.
Битирувчиларнинг ҳаяжони, устозларнинг фахри ва ота-оналарнинг қувончи маросимга ўзгача руҳ ва унутилмас кайфият бағишлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА