Спорт соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
–Спорт бу фақат мусобақа эмас, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч, – деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси қурилгани, жойларда 200 дан зиёд йирик спорт иншоотлари, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари иш бошлагани таъкидланди. Спорт билан профессионал тарзда шуғулланадиган ёшлар сони 2 карра ошди, олимпия терма жамоаларимиз спортчилари 2 баробар, паралимпия бўйича 3 баробар кўпайди.
Биргина ўтган йилнинг ўзида спортчиларимиз халқаро ареналарда 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медали соҳиби бўлгани, уларнинг 50 нафардан зиёди жаҳон ва Осиё рекордларини янгилагани барчамизни хурсанд қилади.
ЎзА