Солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Термизда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов иштирокида ўтказилган йиғилишда Акмал Валиев вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Тайинловга қадар 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири