2017–2025 йилларда Ўзбекистонга жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг ўсиш динамикаси (+видео)
2017–2025 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми барқарор ўсиш динамикасини қайд этди.
Ушбу даврда иқтисодиётга жами 123,9 млрд доллар хорижий инвестициялар ва кредитлар йўналтирилди.
Йиллар кесимида ўсиш айниқса сўнгги йилларда жадаллашди. 2017 йилда хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 3,3 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 33,5 млрд долларга етиб, 2017 йилга нисбатан қарийб 10 баробар кўпдир.
9 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли ошди. 2017 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2,2 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 19,1 млрд долларга етди. 2017–2025 йилларда жами тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 56,1 млрд долларни ташкил қилди.
<iframe width="873" height="491" src="https://www.youtube.com/embed/JBfisalVc00" title="2017–2025 yillarda investitsiyalarning o‘sish dinamikasi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов (видео), ЎзА