Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам
Самарқанд давлат педагогика институти жамоаси бугун ана шу шиор билан Самарқанд халқаро туризм марказида пиёда юриш акциясини ўтказди.
Ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида душанба спорт куни деб белгиланиши муносабати билан ташкил этилган ташаббусда институт ректори Шаҳзода Негматова бошчилигида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.



Марафон давомида иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажарди.

Бундай тадбирлар нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб этади, балки жамоа аъзолари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ижобий кайфиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, дейди ташкилотчилар.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари