Наманганда ёшлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийликни мустаҳкамлаш ва дўстона муҳитни ривожлантириш мақсадида ўтказилди.
Мусобақада шаҳар ва туманлардан жами 16 та жамоа иштирок этиб, қизғин ва муросасиз баҳслар олиб борди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Мингбулоқ тумани жамоасига, 2-ўрин Чуст тумани жамоасига, 3-ўрин Косонсой тумани жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Уларга “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси доирасида бепул саёҳат йўлланмалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-28714]
Мусобақа ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамоалар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА