Шукуржон Аминова “Uzbekistan Judo Tour” ғолибига айланди
Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақаларининг навбатдаги босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидан келган дзюдочилар 4 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқди. Беллашувлар якунига кўра, ўз вазн тоифаларида Шукуржон Аминова, Абдураҳмон Саъдуллаев, Миржалол Тўхтаев ҳамда ёш полвон Фазлиддин Рафиқов чемпионликни қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мусобақада терма жамоага номзод саналган Анваржон Иброҳимов, Артём Штурбабин, Муҳриддин Тиловов ва Севинч Исоқова каби дзюдочиларнинг совринли ўринларсиз қолгани баҳслар кескин ва муросасиз руҳда кечганидан далолат беради.
“Uzbekistan Judo Tour” мусобақасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад янги истеъдодларни кашф этиш, ички рақобатни кучайтириш ва миллий дзюдо учун муносиб захира шакллантиришдан иборат.

Дарвоқе, мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишасиз:
-63 кг. вазн тоифаси
1. Шукуржон Аминова (Хоразм)
2. Маржона Нуруллоева (Самарқанд)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
4. Фарангиз Режепова (Бухоро)
-66 кг. вазн тоифаси
1. Абдураҳмон Саъдуллаев (Тошкент шаҳри)
2. Асадбек Мисиров (Самарқанд)
3. Азизбек Ҳимматов (Навоий)
4. Шоҳрух Ибадуллаев (Хоразм)
-81 кг. вазн тоифаси
1. Миржалол Тўхтаев (Самарқанд)
2. Тўлқин Очилов (Қорақалпоғистон)
3. Муҳаммаддўст Эшдавлатов (Қашқадарё)
4. Саъдулла Равшанов (Қашқадарё)
+90 кг. вазн тоифаси
1. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)
2. Жалолиддин Қурбонмуротов (Қашқадарё)
3. Қаҳрамон Раҳмонов (Қашқадарё)
4. Тимур Салам-Зада (Самарқанд)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири