Шанхайда Жаҳон касб маҳорати кўргазмаси очилди
Шанхайдаги Миллий конгресс-кўргазма марказида очилган Жаҳон ҳунармандлик кўргазмасида бутун дунёдан маҳсулотлар намойиш қилинмоқда.
“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур тадбир “World Skills Competition” касбий маҳорат бўйича 48-жаҳон чемпионати доирасида ўтказилмоқда.
Анжуман мамлакатлар, ҳудудлар ва корхоналар ўртасидаги алмашинув учун қулай майдон яратиб, илғор технология ишлаб чиқариш соҳасидаги глобал ютуқлар, ноёб анъанавий ва ўзига хос маҳсулотларни намойиш этмоқда.
А.Маматов, ЎзА