Сергелида янгиланган қиёфа: Дизайн-код тадбиркорларга қандай имконлар яратди?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида журналистлар дизайн-код талаблари асосида тартибга келтирилган марказий кўчалар, янгиланган фасадлар ва ягона услубдаги ташқи ахборот воситалари билан танишдилар.
Пресс-турдан кўзланган асосий мақсад дизайн-код талаблари асосида амалга оширилган ўзгаришларни амалда намойиш этиш, шаҳар муҳитининг янада тартибли ва жозибадор қиёфа касб этаётганини кўрсатиш ҳамда бу жараёнда тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида жамоатчиликка батафсил маълумот беришдан иборат бўлди.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида тадбиркорларга дизайн-код талабларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ташқи реклама ва ахборот воситаларини расмийлаштириш билан боғлиқ айрим ташкилий масалалар мавжуд эди. Бугунги кунда давлат идоралари, маҳаллий ҳокимлик ва бизнес ҳамжамияти ўртасидаги ҳамкорлик натижасида ушбу масалаларнинг аксарияти ўз ечимини топди.
<iframe width="1188" height="668" src="https://www.youtube.com/embed/LoxFTsgIAyQ" title="Sergelida dizayn-kod amaldа" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳозирда тадбиркорлар ташқи реклама ва ахборот белгилари бўйича зарур маслаҳатлар олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда мурожаатларига тезкор жавоб олиш имкониятига эга.
Зиёвуддин Нуриддинов, Анвархужа Ахмедов,
Ойбек Давронов, ЎзА