Сергели туманида мактаб директорлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Алишер Дўсмуҳамедов ва Дурдона Раҳимова бошчилигида умумтаълим мактаблари директорлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Сергели тумани ҳокими, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар органлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинар мактабларда таълим жараёнларини рақамлаштириш ҳамда интизом ва шаффофликни оширишга қаратилди.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган "Тошкент Таълим СИ" платформаси, тизимга ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳақидаги маълумотларни шакллантириш, дарс жадвалларини тўғри киритиш ва юритиш, шунингдек, юзни аниқлаш (Фаcе ИД) тизими ва давомат назорати узлуксиз ишлаши учун фотосуратларни белгиланган техник стандартлар бўйича юклаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давомат ва камералаштириш, жумладан, видеокамералар ҳамда технологиялар ёрдамида ўқувчилар давоматини рақамли назорат қилиш, профилактика ва назорат, ички назоратдаги ҳамда дарсларни сурункали қолдирувчи ўқувчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш хусусида сўз борди.
Г.Бобоева,ЎзА