Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимлиги “Bo‘ston Cluster” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта қабул қилиш шохобчасида фаолият юритувчи айрим ишчиларга 2026 йил август ойида иш ҳақи тўланмагани ҳақида тарқалган мурожаат юзасидан муносабат билдирди.
Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ҳолат ўрганилди. Ўрганиш давомида “Bo‘ston Cluster” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб-рақамларида етарли маблағ бўлмагани сабабли ишчиларнинг август ойи учун иш ҳақи ўз вақтида тўланмагани аниқланди.
Мурожаат ижроси юзасидан масъуллар томонидан тегишли чоралар кўрилиб, жами 40 нафар ишчига 120 миллион 615 минг (бир юз йигирма миллион олти юз ўн беш минг) сўм миқдоридаги август ойининг иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири