Қува туманидаги ҳарбий қисмда бино-иншоотлар капитал таъмирдан чиқарилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Шарқий ҳарбий округнинг Қува туманида жойлашган ҳарбий қисмида капитал таъмирдан чиқарилган бино-иншоотлар фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-18910]
Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳарбий соҳада ҳам ўз ижобий натижасини кўрсатаётгани, ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилиб, жойларда давлат ҳокимияти органлари ҳам мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб келаётгани тадбир давомида алоҳида қайд этилди.
Таъкидлаш керак, ҳарбий қисмда “Vodiy yuksalish omad ta'mir” қурилиш компанияси томонидан 5,4 миллиард сўмлик лойиҳа асосида ўқув биноси, штаб, ётоқхона, ошхона, спорт мажмуаси, очиқ ўйингоҳда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, қисм ҳудуди ободонлаштирилди. Ҳарбийлар учун қулай шароитлар яратилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА