Талабалар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди (+видео)
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва профессионал касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида пойтахтимизнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари мактаб ўқувчилари ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманининг “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги маҳаллаларида фаолият юритаётган Ёшлар етакчилари, маҳалла ҳисобида пробацияда турган, ишсиз, оғир тоифдаги ва ҳозирги кунда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган университетда ўқиш истагини билдирган ёшлар "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Мазкур тадбир Тошкент тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва Университет профессор-ўқитувчиларидан иборат махсус ишчи гуруҳнинг ҳамкорликдаги фаолияти натижаси бўлди. Тадбирда Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Прокуратура ва Давлат хавфсизлиги хизмати вакилларининг иштироки давлат органлари ва ёшлар ўртасидаги "бевосита мулоқот" механизми амалда ишлаётганининг яққол исботидир.
Президентимиз томонидан жорий этилган "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида уюшмаган ёшларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини жамият манфаатларига йўналтириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Тадбир давомида айнан шу жиҳатларга алоҳида урғу берилиб, ёшларда юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш чоралари кўрилди.
Ташриф доирасида ёшлар университетнинг энг замонавий моддий-техник базаси, ўқув полигонлари, ахборот-ресурс марказлари ва спорт мажмуалари билан таништирилди. Ушбу жараёнда ёшлар Миллий гвардия тизимида хизмат қилишнинг шарафли ва масъулиятли жиҳатларини бевосита англаб етдилар.
Тадбир якунида ўтказилган очиқ мулоқотлар шуни кўрсатдики, ёшларда ҳарбий хизматга ва миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасига қизиқиш кескин ортган. Кўплаб йигит-қизлар ўзларини келгусида Миллий гвардия офицери сифатида кўришларини ва Она Ватанга садоқат билан хизмат қилишни мақсад қилганларини фикр-мулоҳазалар орқали баён этдилар.
Жамоат хавфсизлиги университетида ўтказилган ушбу тадбир Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати шунчаки декларатив характерга эга эмаслигини, балки ҳар бир ёш йигит-қизнинг тақдири давлат эътиборида эканлигини тасдиқлади. Бу каби амалий чора-тадбирлар мамлакатимизда "Хавфсиз жамият — барқарор давлат" тамойилини ҳаётга татбиқ этишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QBnIYyjOxzM" title="Talabalar uchun “Ochiq eshiklar kuni” tashkil etildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА