Қозоғистон ва “Росатом” Олмаота вилоятида АЭС қуриш бўйича келишув имзолади
"Қозоғистон атом электр станциялари" ва “Росатом” Олмаота вилоятидаги Балхаш АЭСда қуввати 2400 МВт икки энергия мажмуасини қуриш бўйича шартнома имзолади.
Битим Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форум доирасида имзоланди.
РФ корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв айтишича, қурилиш 2027 йил бошланиб, 10 йил ичида ишга туширилиши кутиляпти.
“Росатом” бутун жараён учун жавобгар. Яъни, лойиҳалаш ва харид қилишдан тортиб, қурилиш, ишга тушириш ва битган иншоотни топширишни зиммасига олади.
Президент Владимир Путин май ойи охирида Қозоғистонга ташрифи чоғида ҳамкасби Қосим-Жомарт Тоқаев билан республикада илк АЭС барпо этиш бўйича келишув имзолаган.
С. Раҳимов, ЎзА