Ҳиндистон ТИВ раҳбари илк бор Украинага алоҳида ташриф буюрди
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Киевга илк ташриф билан келган ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Дипломатлар тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракат, Қора денгиздаги хавфсизлик ҳолати ва кемалар эркинлиги, жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги, Россиядан ядровий таҳдид каби муҳим масалаларни муҳокама қилган.
Шунингдек, мулоқот давомида Украина – Ҳиндистон муносабатини янада ривожлантириш масаласи ҳам кўтарилган.
Суҳбат чоғида мезбон мулозим Киев савдо, инвестиция, бизнес алоқаси кўламини кенгайтириш, мамлакатни қайта тиклашда ҳинд бизнеси иштирокини кучайтиришга тайёрлигини билдирган.
С.Раҳимов, ЎзА