Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик поезди илк сафарини якунлади
Жорий йил 20-25 март кунлари "Жибек Жоли" халқаро сайёҳлик поезди Буюк Ипак йўли шаҳарлари ва минтақанинг замонавий марказларини боғловчи Олмаота – Туркистон – Самарқанд – Душанбе – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйлаб сафарини муваффақиятли якунлади.
“Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси хабар беришича, мазкур рейс 400 дан зиёд сайёҳ билан илк бор Душанбегача кенгайтирилди ва энди уч давлатни қамраб олди.
Лойиҳа ҚТЗ миллий компанияси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари”, “Тожикистон темир йўллари” ва Қозоғистон туризм саноати ассоциацияси ҳамкорлигида амалга оширилди.
Г.Сатторова, ЎзА