"Қўшқанот" телелойиҳаси ТУРКСОЙ мукофотига сазовор бўлди
Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган "Қўшқанот" халқаро телевизион лойиҳаси ТУРКСОЙнинг махсус мукофотига сазовор бўлди.
Ахборот ҳамкоримиз - “Кабар” АА ёзишича, мукофот лойиҳа муаллифи, қирғизистонлик продюсер Нуриза Чинтемировага Туркиянинг Трабзон шаҳрида бўлиб ўтган III Туркий дунё ёшлар форумида топширилган.
Жорий йил 17-21-октябрь кунлари бўлиб ўтган анжуманда 21 мамлакатдан 150 га яқин ёш етакчилар ва медиа мутахассислари иштирок этди. Унда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида туркий халқлар маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш масалалари муҳокама қилинган.
А.Маматов, ЎзА