Францияда “Шамонда” вирусини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди
Франция соғлиқни сақлаш идоралари “Hospices Civils de Lyon” касалхонасида жиддий хасталиги учун даволанаётган иммунитет танқислиги юқори бўлган бемор "Шамонда" вируси билан касалланганини маълум қилган.
Таъкидланишича, бемор октябрь ойининг бошида вафот этган. Илгари ушбу вирус одамларга юқиши мумкин эмас деб ҳисобланган.
Беморда “Шамонда” вирусининг аниқланиши ушбу вируснинг инсон организмида қайд этилган илк ҳужжатлаштирилган ҳолати ҳисобланади.
Маълумот ўрнида: ушбу вирус “Culicoides” туркумига киради ва чивинлар чақиши орқали ҳайвонларга юқади. Вирус ҳақида маълумот биринчи марта 1960 йилларнинг ўрталарида Нигерияда маълум бўлган. 2026 йил ёзида у биринчи марта Францияда аниқланди.
С.Раҳимов, ЎзА