Қўриқлаш фаолияти йўналишида янги мутахассислар тайёрланди (+видео)
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетининг “Қўриқлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича таҳсил олган тингловчиларнинг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, соҳа ходимлари ҳамда битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.
Тантанали маросимда сўзга чиққанлар битирувчиларни ўқув жараёнини муваффақиятли якунлагани билан табриклаб, уларга келгуси хизмат фаолиятида муваффақият ва масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришларини тиладилар.
Таъкидланганидек, ўқув жараёни давомида тингловчилар қўриқлаш фаолияти йўналишида зарур касбий билим ва кўникмаларни эгаллаб, хизмат вазифаларини самарали бажариш учун назарий ҳамда амалий тайёргарликдан ўтдилар.
Маросимнинг тантанали қисмида битирувчиларга ўқишни муваффақиятлили тамомлаганликларини тасдиқловчи дипломлар топширилди. Шунингдек, уларга белгиланган тартибда “кичик сержант” махсус унвони берилди.
Тадбир якунида битирувчилар келгусида юклатилган вазифаларни виждонан бажариш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Шу тариқа, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ ўқув базасида яна бир гуруҳ малакали мутахассислар тайёрланиб, улар ўз касбий фаолиятини янги масъулият ва юксак мақсадлар билан бошлаш арафасида.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/IFriqddzyFs" title="Qo‘riqlash faoliyati yo‘nalishida yangi mutaxassislar tayyorlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Салимжон Обиджонов, ЎзА