Қизилтепада замонавий 24/7 кўча барпо этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон шоҳкўчасининг 1,3 километр қисмида замонавий 24/7 кўча ташкил этилиб, аҳолига кечаю кундуз хизмат кўрсатмоқда.
Мазкур ҳудуд бугунги кунда туман аҳолиси ҳамда қўшни шаҳар ва туманлардан келувчи фуқароларнинг севимли дам олиш масканларидан бирига айланган.
[gallery-30480]
Лойиҳа доирасида дастлаб 800 метр, кейинчалик яна 500 метр ҳудуд ободонлаштирилиб, замонавий пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилинди. Кўчага ўриндиқлар, соябонлар, ёритиш мосламалари, манзарали дарахтлар, айвонлар ҳамда мусиқали фавворалар ўрнатилиб, ҳудуднинг инфратузилмаси янада такомиллаштирилди.
Шунингдек, кўча бўйлаб янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА