Қарздорнинг гаровдаги кроссовери хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан банк олдидаги йирик қарздорликни ундириш бўйича навбатдаги ижро ҳаракати амалга оширилди.
Бошқарманинг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига фуқаро М.Н.дан «Агробанк» АТБ фойдасига 332 миллион сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган эди. Қонунчиликда белгиланган тартибда ариза иш юритувига олиниб, тегишли суриштирув ва ундирув чоралари бошланди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор номидаги мол-мулклар аниқланиб, банк кредити таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситаси — кроссовер тегишли тартибда хатланди.
МИБ вилоят бошқармаси вакилларининг таъкидлашича, ушбу чора ундирувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Қарздорлик пўл тўланмагунча ёки ижро ҳужжати талаблари тўлиқ бажарилмагунча, қонунда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари давом эттирилади.
Молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш нафақат ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади, балки мол-мулкка нисбатан чекловлар қўлланилишидан ҳам ҳимоя қилади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА