Театрнинг янги мавсуми «Лайлаклар ноласи» билан бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти мусиқали драма театрининг 95-мавсуми тантанали тарзда очилди.
Маросим аввалида театрнинг қарийб бир асрлик тарихи, босиб ўтган ижодий йўли, бугунги фаолияти ва эришган натижалари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.
Тадбирда театр санъатини ривожлантириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Наманган вилояти мусиқали драма театри кўп йиллардан буён миллий санъат ва маданиятимизни тарғиб этиб, томошабинларга сара саҳна асарларини тақдим этиб келаётгани таъкидланди.
[gallery-30816]
Тантанали маросимда фахрий меҳмон сифатида Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси, давлат ва жамоат, маданият арбоби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси Султон Раев иштирок этди. У икки қардош халқ ўртасидаги маданий ва ижодий ҳамкорликнинг бугунги ривожи ҳақида фикр билдирди.
Айни шу ҳамкорлик самараси сифатида Султон Раев қаламига мансуб «Лайлаклар ноласи» спектакли театр саҳнасида намойиш этилди.
Янги мавсумнинг илк спектакли томошабинларга тақдим этилган «Лайлаклар ноласи» саҳна асари билан тантанали давом этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА