Президент олимпиадаси: Стол теннисида Тошкент вилояти умумжамоада ғолиб
Пойтахтимизда давом этаётган Президент олимпиадаси спорт мусобақаларининг стол тенниси баҳсларида мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан 84 нафар ёш спортчи яккалик, жамоавий ва аралаш жамоавий йўналишларда куч синашди.
Тўрт кунлик стол тенниси мусобақалари якунига кўра, Тошкент вилояти жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш медаль билан умум жамоада пешқадамликни қўлга киритди.

2-ўринни эгаллаган Андижон вилояти стол теннисчилари 1 та олтин, 3 та бронза медалга ҳамда 3-ўринга эга чиққан Самарқанд вилояти жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш медаль жамғаришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Хоразм ва Навоий вилояти вакиллари ҳам совриндорликка эришган вазиятда Қашқадарё, Бухоро, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё жамоалари стол теннисида бирон бир ўринни эгаллай олмади.
Т. Рўзиев, ЎзА