Полина Кудерметова «Chennai Open» турнирининг иккинчи босқичида кортга чиқади
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида теннис бўйича WTA 250 туркумига кирувчи «Chennai Open» халқаро турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг биринчи даврасида Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова словакиялик Виктория Морвайовани 6:3, 4:6, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Қайд этиш жоиз, Морвайова саралаш баҳсларида мағлуб бўлганига қарамай, «омадли мағлуб» мақоми билан асосий турнирга қўшилган эди.
Энди ҳамюртимиз нимчорак финалда испаниялик Оксана Селехметьевага қарши баҳс олиб боради. Ушбу теннисчи биринчи даврада сербиялик Теодора Костовични 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этган. Таъкидлаш жоиз, мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 283 минг 347 АҚШ долларини ташкил этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА.