Покистонда яна бир террор ҳужуми: 5 киши ҳалок бўлди
Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер Пахтунхва вилояти Банну тумани полиция бўлимига бомба юкланган машина урилди. Портлаш оқибатида беш нафар бегуноҳ инсон ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Қутқарув гуруҳи воқеа жойида ишламоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ҳодиса натижасида қўриқлаш маскани бутунлай вайрон бўлган. Яқин атрофдаги бир неча уй ҳам қулаган, кўпчиликни том босиб қолган.
Афғонистон билан чегарада жойлашган бу нотинч минтақада тез-тез террор ҳужуми, “Tahreek-e-Jihad Pakistan” ташкилоти билан тўқнашув кузатилади.
С.Раҳимов, ЎзА