Париж турнирида ёш самбочимиз совриндор бўлди
Франциянинг Париж шаҳрида самбо бўйича ўтказилган "Гран-при де Париж-2026" турнири доирасида Ўзбекистон ва Франция самбо ташкилотлари раҳбарларининг учрашуви ўтказилди.
Мулоқот жараёнида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма машғулотлар тизимини йўлга қўйиш борасида ўз таклифларини билдирди.
16 та мамлакатдан 150 нафардан ортиқ спортчи қатнашган қизиқарли беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳабибуллоҳ Алимов кичик ўсмирлар ўртасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА