Ўзбекистонлик спорт мутахассиси халқаро эътирофга эришди
Миллий олимпия қўмиталари, халқаро ва миллий спорт федерациялари, шунингдек, олимпия ҳаракати мутахассислари учун мўлжалланган Халқаро олимпия қўмитасининг Olympic Solidarity” дастурида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов муваффақиятга эришди.
Халқаро олимпия қўмитаси тизимидаги MEMOS (Executive Masters in Sport Organisations Management) халқаро таълим йўналишининг 4 та модулини қамраб олган мазкур тизимда кўплаб давлатларнинг, халқаро спорт ташкилотлари ҳамда олимпия ҳаракатларининг етук мутахассислари иштирок этган бўлиб, уларнинг айримларигина ушбу дастурда муваффақиятга эришган.

Ўзбекистонлик спорт мутахассислари орасида илк бор О.Қосимовнинг ушбу дастурда муваффақият қозонгани халқаро спорт жамоатчилиги томонидан эътирофли ҳолат сифатида талқин этилди.

Таъкидлаш керакки, мазкур дастур асосида Ойбек Қосимов спорт ташкилоти фаолиятидаги долзарб бошқарув муаммосига бағишланган илмий-тадқиқот лойиҳаси тайёрлади. Лойиҳа халқаро экспертлар комиссияси олдида тақдим этилиши ортидан ҳамюртимиз О.Қосимовга Оттава университетининг махсус сертификати топширилди.
Т.Рўзиев, ЎзА