Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 394,7 триллион сўмни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат саноат салоҳиятининг сезиларли қисми анъанавий тарзда бир нечта йирик ҳудудлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Хусусан, тоғ-кон ва металлургия саноати ривожланган Навоий вилояти 100,5 трлн. сўмлик кўрсаткич билан республикада биринчи ўринни эгаллади. Кичик ва йирик бизнес маркази бўлган Тошкент шаҳри (63,7 трлн. сўм) ҳамда йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга Тошкент вилояти (58,8 трлн. сўм) кучли учликни якунлаб берган.
Автомобилсозлик маркази ҳисобланган Андижон вилояти эса 36 трлн. сўмлик кўрсаткич билан тўртинчи ўринни банд этган.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Навоий вилояти — 100,5 трлн. сўм
Тошкент шаҳри — 63,7 трлн. сўм
Тошкент вилояти — 58,8 трлн. сўм
Андижон вилояти — 36,0 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 19,8 трлн. сўм
Фарғона вилояти — 18,3 трлн. сўм
Бухоро вилояти — 17,0 трлн. сўм
Қашқадарё вилояти — 15,4 трлн. сўм
Наманган вилояти — 12,6 трлн. сўм
Жиззах вилояти — 12,4 трлн. сўм
Хоразм вилояти — 11,3 трлн. сўм
Қорақалпоғистон Республикаси — 9,7 трлн. сўм
Сирдарё вилояти — 8,9 трлн. сўм
Сурхондарё вилояти — 5,5 трлн. сўм
Ҳисобот даврида энг кам саноат маҳсулотлари ҳажми Сурхондарё (5,5 трлн. сўм) ва Сирдарё (8,9 трлн. сўм) вилоятларида қайд этилган бўлса-да, мазкур ҳудудларда ҳам янги лойиҳалар ҳисобига ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА