Журналистлар ва газетхонларнинг ижодий учрашуви (+видео)
Журналистика жамиятнинг виждони, газета эса давр кўзгуси. “Янги Ўзбекистон” ва “Правда востока” газеталари жамоасининг Фарғона шаҳрида ўтказилган ижодий учрашуви бош шиори шу эди. Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган очиқ ва самимий мулоқотда газеталар бош муҳаррири Салимжон Дониёров 2020 йилда “Янги Ўзбекистон” газетаси давр талаби сифатида ташкил этилгани, унинг асосий вазифалари, амалдаги тажриба ва келажак режалари ҳақида гапириб берди.
Сўзга чиққан университет профессор- ўқитувчилари, ёшлар матбуотнинг жамиятдаги ўрни ва талаб- истак ҳамда таклифларини билдирдилар. Ҳар икки газетанинг ҳозиржавоблиги, тили, услуби равонлиги, дизайнининг чақирувчанлиги ҳамда турли тармоқлардаги ахборот тарқатиш услублари қизиқарли эканини алоҳида таъкидладилар.
[gallery-29903]
– Фарғонада зиёга, газетага бўлган ташналикни кўрдим. Шу билан бирга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирок этиш, у ҳақида ўз фикрини билдиришга интилиш, айниқса, ёшларда кучли экани бизга руҳ бағишлади, – дейди “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салимжон Дониёров. – Ахборот воситалари жамоаси бевосита ўқувчилари билан учрашуви унинг ривожланиши ва юксалишига хизмат қилишини Фарғонада яна бир бор кўрдик. Шу билан биргаликда янги технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда онлайн мулоқотларни ҳам кенгайтиришимиз зарур экан. Шунда қайсидир мақола ёки видеоконтентга нисбатан ўқувчи, фойдаланувчи ўз фикри, таклиф ва муносабатини билдириши мумкин бўлади.
Ижодий мулоқот чоғида Салим Дониёровнинг “Янги Ўзбекистон орзуси” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1d_rdByP7O8" title="JURNALIST VA GAZETXONING UCHRASHUVI" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА