Ўзбекистон ва Хорватия: савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайтирилади
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, «Ўзбекистон - Хорватия» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ раҳбари Одилжон Маматкаримов Хорватия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рефик Шабанович билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат парламентлари ўртасида мулоқотни фаоллаштириш, қонунчилик ва парламент назорати соҳаларида тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.

Фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА