Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гумантар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, яқин истиқболда режалаштирилган тадбирлар ҳамда минтақавий кун тартибдаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
А.Алимова, ЎзА