Ўзбекистон термаси йиғинга кирди: Файзуллаев Шомуродов ва рақиблар ҳақида!
Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини бошланди. Асосий юлдузлар сафда. Аббосбек Файзуллаев муҳим мавзуларда журналистлар саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугундан бошлаб Миллий футбол марказида ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғинга аллақачон термамизнинг асосий юлдузлари, хусусан, Аббосбек Файзуллаев, Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларимиз келиб қўшилган.
Машғулот жараёни бошланишидан аввал "Башакшеҳир" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз Аббосбек Файзуллаев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Термамиз ҳужумчими ФИФА кунларидаги рақибларимиз, терма жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ва Элдор Шомуродов билан бир жамоада тўп тепишнинг афзалликлари хусусида сўз юритди.
Ушбу жараённи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг "You Tube" саҳифаси орқали томоша қилинг.
Карим Худойқулов, ЎзА