Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган википедияда мақолалар сони 360 мингдан ошди
Маълумки, “WikiMarafon” Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ўзбекча википедияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа бўлиб, унда ўзбекча википедияни бойитиш орқали жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилига доир маълумотларни кўпайтириш мақсад қилинган.
Ўзбек тилини ривожлантириш ва унинг рақамли макондаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «WikiMarafon» лойиҳаси ўз натижаларини бермоқда. Бугунги кунда ўзбек тилидаги Википедияда мақолалар сони 360 мингдан ошди. Википедия орқали тарих, фан, маданият, технология ва бошқа кўплаб йўналишларда ўзбек тилидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу ўзбек тилининг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади.
Гулноза Бобоева,ЎзА