Озарбайжон мудофаа ва хавфсизлик харажатини оширди
Озарбайжон Молия вазирлиги мамлакатнинг 2027 йилги давлат бюджети тўғрисидаги дастлабки маълумотни эълон қилди.
Ҳужжатда мудофаа ва хавфсизлик харажати жами 8 миллиард 816,4 миллион манат, тахминан 5,2 миллиард долларга тенглиги, бу миқдор 2026 йилга нисбатан 1,1 фоиз кўплиги келтирилган.
Келгуси йил бюджет даромади қарийб 23,1 миллиард доллар, харажат эса тахминан 25 миллиард долларга етади.
Маҳаллий валюта қиймати долларга нисбатан 1,7 манат миқдорида барқарор сақланиши кутиляпти. Шунингдек, ялпи ички маҳсулот ўсиши 2,7 фоиз, йиллик инфляция эса 5,3 фоизни ташкил қилиши айтилган.
С.Раҳимов, ЎзА