Осиё ўйинлари спортчиларимиз учун қандай ўтмоқда?
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида Ўзбекистон спорт делегацияси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, делегациямиз ҳисобига Сита Қадамбоева (дзюдо) ва Айтжан Халмаханов (юнон-рум кураши) олтин, Абдураҳим Нутфуллоев (дзюдо) ҳамда Рафаэль Цицуашвили (юнон-рум кураши) кумуш медалларини келтирди. Шунингдек, Феруза Казакова, Ситора Турдибекова ва Шавкатжон Болтаев (бокс), Самариддин Қўчқоров (дзюдо) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши) бронза медалларига сазовор бўлди.
Ушбу натижалардан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 та олтин, 19 та кумуш ва 19 та бронза, жами 54 тага етди.
Шунингдек, 30 сентябрь кунги дастурдан ўрин олган футбол баҳсларининг ярим финалида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осака шаҳридаги «Нагай» стадионида Япония термасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Япония термаси 9:8 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Энди 3 октябрь куни «Тойота» стадионида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари бронза медали учун баҳс олиб боради.
Слаломда эшкак эшиш бўйича Жонибек Темиргалиев ярим финалда муваффақиятли иштирок этиб, финалга йўл олди.
Эртага, 1 октябрь куни Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кун беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар гольф, регби, жиу-житсу, велоспорт, слаломда эшкак эшиш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, дзюдо, бадиий гимнастика ва волейбол спорт турларида иштирок этади.
[photobank-31727]
https://uza.uz/uz/collection/31727
1 октябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
Гольф: 02:30 — жамоавий баҳслар.
Регби: 05:25 — эркаклар, Гонконг — Ўзбекистон, 11:15 — эркаклар, Хитой — Ўзбекистон.
Жиу-житсу: 05:30 — саралаш ва финал, Элбек Раҳматуллаев, 06:15 — саралаш ва финал, Сирожбек Рустамов.
Велоспорт: 06:00 — омниум, Сергей Ростовцев.
Слаломда эшкак эшиш: 06:30 — ярим финал, Анвар Клевлеев.
Юнон-рум кураши: 06:37 — Алишер Ғаниев — Жое Фер Калладо (Филиппин), 06:44 — Абдулло Алиев — Еонг Хун Нох (Жанубий Корея), 07:10 — Амирхон Бердиқулов — Мин Хо Ли (Жанубий Корея).
Аёллар кураши: 07:00 — саралаш ва финал, Муҳайё Нарзиллоева — Ки Жанг (Хитой).
Дзюдо: 07:00 — саралаш ва финал, Шукуржон Аминова, 07:30 — Шаҳрам Аҳадов, 08:00 — Арслонбек Тожиев, 08:15 — Хуршида Раззоқбердиева, 08:30 — Маржона Нуруллоева.
Бадиий гимнастика: 07:30 — саралаш, Тахмина Икромова, 07:30 — Лола Жўраева.
Волейбол: 12:00 — эркаклар, Вьетнам — Ўзбекистон.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Сарвар Ўрмонов (сурат) Япония
ЎзА