Осиё ўйинлари: Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 9-ўринда
Японияда давом этаётган Аичи–Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳозирга қадар 6 та медал жамғарди.
Терма жамоамиз ҳисобида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медал мавжуд. Ушбу натижа билан Ўзбекистон айни пайтда умумжамоа медаллар жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
🥇 Олтин — 1 та
🥈 Кумуш — 4 та
🥉 Бронза — 1 та 🏅
Жами — 6 та медал
Ўзбекистоннинг ягона олтин медалини карате бўйича Абдулваҳоб Рашидов қўлга киритди.
Делегациямизнинг дастлабки икки кунидан сўнг ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза бор эди.
Кейинги баҳсларда Фирдавс Атамурадов, Даря Латишева ва Ҳилола Собирова кумуш медалларни қўлга киритиб, Ўзбекистоннинг кумуш медаллари сонини тўрттага етказди.
Медаллар жадвалида Хитой етакчилик қилмоқда, ундан кейинги ўринларда Япония ва Жанубий Корея бормоқда. Ўзбекистон эса Ҳиндистондан кейин 9-поғонада жойлашган.
Бугун ҳам бир қатор ўзбекистонлик спортчилар баҳсларга киришади ва медаллар жамғармасини бойитиш имкониятига эга.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport