Ўқувчи-ёшлар учун амалий ўқ отиш машғулоти
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Янгиариқ умумқўшин полигонида Хоразм вилоятининг барча туманларидаги 11-синф ўқувчилари учун бир кунлик амалий ўқ отиш машғулоти ўтказилди.
Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Машғулотлар давомида ўқувчи-ёшлар ҳарбий тайёргарлик бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини амалий машғулотлар орқали мустаҳкамлади. Улар қурол-аслаҳалардан фойдаланиш тартиби ва хавфсизлик қоидалари билан яқиндан танишди.
Жараёнда турли хил қурол-аслаҳалар намойиш этилди, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Ўқувчилар амалий ўқ отиш машғулотларида фаол иштирок этди.
[gallery-28138]
Мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш ҳамда ҳарбий-амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА