Ўқитувчилик — ҳавас қиладиган касбга айланди (+видео)
“Келажак бунёдкорлари“ лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони “Йил ўқитувчиси“ танлови ғолибларидан бири, Тошкент шаҳри, Миробод тумани 263 - мактаб ўзбек тили ўқитувчиси Дилшодабону Абдуқодирова.
Ўқитувчилик — жамиятни юксалтирувчи, келажак авлодни тарбияловчи ва барча касбларнинг пойдеворини қўювчи энг шарафли ва масъулиятли касблардан биридир.
Ўқитувчи меҳнати — энг машаққатли, лекин энг шонли ва савобли меҳнатдир. Устоз ҳар бир ўқувчининг қалбига йўл топа олиши, уларнинг қизиқишларини ўрганиб, комил шахс сифатида шаклланишига кўмак бериши зарур. Ҳар бир муваффақиятли шифокор, муҳандис, санъаткор, спортчи, олим ёки давлат арбоби ортида, албатта, бир устознинг сабр-тоқати, фидойилиги, дуоси ва меҳрибонлиги туради.
Давлатимиз томонидан ҳам ўқитувчиларнинг жамиятдаги мақоми ва эътибори йилдан-йилга юксалтирилмоқда. 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни сифатида умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Бу сананинг жорий этилиши ва устозларга берилаётган эътибор — ўқитувчилик касбига бўлган юксак ҳурматнинг ёрқин ифодасидир.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА