Ўғри қўлга олинди (+видео)
Ярим тун. Қоронғулик тушиб одамлар ором олаётган пайтни айримлар қинғир режаларини амалга ошириш учун қулай фурсат деб билади.
2002 йилда туғилган Навбаҳор туманида яшовчи йигит тумандаги маиший маҳсулотлар дўконини ўмариш учун ярим тунни танлади. Аввалига шиша эшикни синдиришга уринади, уддасидан чиқмагач туйнук орқали киришга қарор қилади. Кузатув камераларида муҳрланиб қолган тасвирлар кун келиб тилга кирмаслиги учун уни ҳам ишдан чиқаришга ҳаракат қилади.

Афсуски, қонунбузарнинг ҳаракатлари иш бермади. Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати мониторинг марказига келиб тушган ташвиш хабари туфайли воқеа жойига етиб келган тезкор гуруҳ қўриқланадиган объект яхлитлиги бузилганлигига гувоҳ бўлди.
Ходимларнинг синчковлиги ва тезкорлиги натижасида қонунбузар шу заҳотиёқ жиноят устида қўлга олинди.
Қинғир ният билан бошланган ҳар қандай ишнинг охири хайрли бўлмайди. Энди йигит ҳам қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришга мажбур.
Юқоридаги ҳолат эса фуқаролар хавфсизлиги ишончли қўлларда эканлигини яна бир карра исботлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zw9KKpcYw1k" title="O‘g‘ri qo‘lga olindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А. Бўриев, ЎзА мухбири