Норинда маҳалла аҳли учун замонавий хизмат маркази ишга туширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Янги Наманган маҳалла фуқаролар йиғинида «Маҳалла ахборот ва хизмат маркази» фойдаланишга топширилди.
Замонавий марказ орқали ҳудуддаги 8 та маҳаллада истиқомат қилувчи 27 минг нафардан зиёд аҳолига 980 турдаги хизмат «Ягона дарча» тамойили асосида маҳалланинг ўзида кўрсатилади.
Марказда замонавий кутубхона, ёшлар ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи фитнес клуби, маҳалла еттилиги учун жиҳозланган иш хоналари, маънавият ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш хоналари ташкил этилган.
[gallery-31196]
Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида Янги Наманган маҳалласида аҳоли учун хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инфратузилма имкониятлари кенгайтирилди.
Шунингдек, маҳаллада аҳолига яна бир қулайлик яратилди. Бу ерда замонавий фастфуд шохобчаси ҳам фойдаланишга топширилди. Шинам ва қулай шароитга эга мазкур шохобча аҳоли, айниқса, ёшларга хизмат кўрсатиш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА