Норинда ҳаваскор рассомлар танлови ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида ёшларнинг тасвирий санъатга қизиқишини ошириш, уларнинг ижодий қобилиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳаваскор рассомлар” танлови бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги, туман ҳокимлиги ҳамда 6-мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ўтказилган танловда Янги Наманган маҳалласига туташ етти маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар иштирок этиб, тасвирий санъат йўналишидаги ижодий ишларини намойиш этди.
[gallery-31015]
Тадбирнинг очилиш маросимида Норин тумани Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Малика Тожибоева сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади ҳамда уларни янги ижодий ютуқлар сари интилишга чақирди.
Танлов якунига кўра, ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА