Наманганда волейбол бўйича вилоят босқичи баҳслари ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 16–21 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар ўртасида волейбол бўйича вилоят босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди. Беллашувлар давомида спортчилар маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.
[gallery-30610]
Мусобақа якунларига кўра, ўғил болалар ва қизлар ўртасида ғолиб ҳамда совриндор жамоалар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Вилоят чемпиони бўлган жамоалар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА