Наманганда “ДХХ кубоги” вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида футбол ва мини-футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақасининг Наманган вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда гала-концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Сўзга чиққанлар оммавий спортни ривожлантириш, маҳаллаларда футболни оммалаштириш ва ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда мазкур мусобақанинг аҳамиятини таъкидлади.
Мусобақада юқори натижа қайд этган жамоалар, шунингдек, уни юқори савияда ташкил этишга ҳисса қўшган фаоллар ва ҳакамлар диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-30464]
Футбол бўйича баҳсларда Давлатобод туманининг Тўқувчи маҳалласи биринчи, Косонсой туманининг Олмазор маҳалласи иккинчи, Янгиқўрғон туманининг Юқори Навкент маҳалласи учинчи ўринни эгаллади.
Мини-футбол йўналишида Наманган шаҳрининг Дамбоғ маҳалласи биринчи, Косонсой туманининг Навбаҳор-1 маҳалласи иккинчи, Учқўрғон туманининг Навбаҳор маҳалласи учинчи ўринга сазовор бўлди.
Қизлар ўртасидаги мусобақада Наманган шаҳрининг Алпомиш маҳалласи ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Учқўрғон туманининг Баҳриобод ва Поп туманининг Водий маҳаллалари жамоаларига насиб этди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА