Мурғак қалблар билан самимий мулоқот (+видео)
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 9-кўп тармоқли мактаб-интернатида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Мирсаид Шукуров иштирокида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар билан учрашув ўтказилди.
Дастлаб полковник юртимизда ёш авлодга, жумладан, алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож болаларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг таълим олиши, билим ва иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Суҳбат самимий мулоқот тарзида кечди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан юрт посбонига мурожаат қилди. Муҳими, мулоқот давомида болажонлар ўзларини эътибор ва ғамхўрлик марказида ҳис этди.
[gallery-31470]
Термиз гарнизони ҳарбий оркестрининг иштироки тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди. Ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.
Учрашув сўнгида ҳарбийлар болажонларга эсдалик совғаларини топширди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА